15 сентябрь куни Ўзбекистонда сайлов кампанияси бошланади
Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси (МСК) шу йилнинг 15 сентябрь кунини Олий Мажлис қонунчилик палатасига, халқ депутатларининг вилоят, шаҳар ва туман кенгашларига сайловлари бўйича кампания бошланадиган кун сифатида эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилди, деб ёзади “Uzbekistan Today” нашри.
Шу муносабат билан Тошкентда МСК аъзолари иштирокида маҳаллий ва чет эл журналистлари учун брифинг ташкил этилди. МСКнинг раиси М.Абдусаломов оммавий ахборот воситалари вакилларини қабул қилинган қарор билан таништирди ва сайловларга тайёргарлик ва уларни ўтказиш бўйича режада кўзда тутилган асосий тадбирлар ҳақида батафсил гапириб берди.
Улашиш:
Шарҳлар