Чорва ўғирлаш билан шуғулланган жиноятчилар ушланди
Тошкент вилоятининг Қибрай туманида милиция ходимлари чорвани ўғирлаш ва уни сотиш билан шуғулланиб келган 6 кишидан иборат гуруҳни қўлга туширди.
UZ24 нашрининг хабар беришича, ўғрилар гуруҳи ўлжа излаб “Лада” русумли автомобилда бир неча бор кузатиш ишларини амалга оширган. 9 сентябрь куни тунда эса жиноятчилар шу туманда истиқомат қилувчи фуқаронинг ҳовлисига кириб, сигир ва бузоқни олиб чиқиб кетган. Жабрланувчи милицияга мурожаат қилганидан кейин эртаси куни жиноятчиларнинг ҳаммаси Унқўрғон бозорида ўғирланган чорвани сотишга уринаётган пайтда қўлга олинди.
Жиноятчилар тумандаги бошқа чорва ўғирликларига ҳам алоқадорлиги аниқланди.
Айни пайтда ушбу иш юзасидан тергов олиб бориляпти.
Улашиш:
Шарҳлар