«Алоқабанк» янги UMS компаниясига кредит ажратиш масаласини кўриб чиқади
2014 йил 20 сентябрь куни “Алоқабанк” акциядорлик тижорат банки акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида “Universal Mobile Systems” МЧЖ га кредит маблағларини ажратиш масаласи кўриб чиқилади, дея хабар беради “Алоқабанк” матбуот хизмати.
Олдин хабар берганимиздай, Ўзбекистон ва МТС муроса битимини имзолаб, қўшма корхона яратишга келишиб олганди. Бунда корхона акцияларининг 50,01% МТСга, 49,99% эса Ўзбекистон ҳукуматига тегишли бўлади.
Қайд этиб ўтамиз, мобил алоқа хизматларини кўрсатиш бўйича ташкил этиладиган янги қўшма корхонанинг муассислари сифатида Россиянинг «Мобильные ТелеСистемы” (МТС) компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳузуридаги давлат унитар корхонаси чиқмоқда.
Ҳукумат қарорида қуйидагилар кўзда тутилган:
– 15 августгача компанияни яратиш бўйича ишларни якунлаш,
– 25 сентябргача – ҚКни давлат рўйхатидан ўтказиш ишларини якунлаш,
– 1 ноябргача компаниянинг техник эксплуатациясини бошлаш,
– 1 декабргача тижорат абонентлик эксплуатациясини бошлаш.
Шарҳлар