Президент ички ишлар вазирининг янги ўринбосарини тайинлади
Даврон Назармухамедов ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – ИИВнинг Жиноят қидирув ва террорчиликка қарши курашиш Бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди, дея хабар беради Ўзбекистон ИИВнинг расмий сайти.
Назармухамедов ўтган йил декабрь ойи охиридан бошлаб мазкур лавозимни эгаллаб келган Раҳмат Маматовнинг ўрнига келди.
Ушбу лавозимга тайинланишдан олдин Даврон Назармухамедов Ўзбекистон Президенти Девонида ишлаётган эди. Бундан олдин эса ИИВнинг Жиноят қидирув ва террорчиликка қарши курашиш Бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган.
Улашиш:
Шарҳлар