Давлат маблағларини ўзлаштирган Қўшкўпир тумани ҳокими қўлга олинди
Хоразм вилояти суд органларининг қарори билан Қўшкўпир тумани ҳокими вазифасини бажарувчи шахс қўшиб ёзишлар ва давлат маблағларини ўзлаштирганлиги учун қамалди, дея хабар беради 12news.uz.
Туман маъмуриятининг раҳбари ғалла топшириш режасини бажармаган 10 нафар фермердан гўёки ғалла сотиб олиш учун 1 минг доллардан 2,4 минг долларгача пул олган.
Бундан ташқари, у транспорт коллежи қурилиши учун мўлжалланган умумий қиймати 22 млн сўмлик қурилиш материалларини ўзлаштирган. Шунингдек яна бир қатор шахслар туман маъмурияти раҳбарининг таъмагирлиги қурбонига айланган.
Ҳозирча ҳокимнинг исми-шарифи ва жиноят ишининг тафсилотлари ошкор этилмаяпти.
Улашиш:
Шарҳлар