Ўзбекистонга қурол ва гиёҳванд моддалар олиб кирилишининг олди олинди

Ўзбекистонга қурол ва гиёҳванд моддалар олиб кирилишининг олди олинди

Душанба куни Исроилнинг “Бен-Гурион” аэропортида “Тель-Авив-Тошкент” рейсида учмоқчи бўлган икки нафар йўловчи ўйинчоқлар ичига яширилган қурол-яроғ билан ушланди, дея хабар беради Исроил ОАВ.

Йўловчилардан бири, 36 ёшли Исроил фуқароси Тошкентга учадиган “Ўзбекистон ҳаво йўллари” рейсига ўтираётган пайтида ҳибсга олинди. Маълум бўлишича, хавфсизлик хизмати ходимлари ушбу шахснинг қўл юкидаги ўйинчоқ кеманинг ичидан ўқланган магазинни топиб олган.

Фуқаро қочишга уринганида, ҳибсга олинди. Тинтув пайтида ўзбекистонлик аёлнинг сумкасидаги қўғирчоқнинг ичидан ҳам ўқлар ва гиёҳванд моддалар топилди. Ҳозир аёл ҳам ҳибсга олинган.

Дастлабки тергов давомида йўловчи ўзи танимаган аёлнинг қўл юкини олганини айтган. Аёл ундан юки кўпайиб кетгани учун сумкасини олишни илтимос қилган.
Воқеа муносабати билан ҳозирча парвоз ва йўловчилар ушлаб турилибди. Ушбу воқеага хавфсизлик борасидаги жиддий воқеа сифатида қаралмоқда. Барча йўловчиларнинг рўйхатга олинган багажи ва қўл юклари пухта кўрикдан ўтказишга юборилган. Самолёт ва йўловчилар яна бир хавфсизлик назоратидан ўтказилди. Рейс ҳозирча Тошкентга парвоз қилгани йўқ.

Фотосурат: Бен-Гурион аэропорти

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.