1 октябрдан бошлаб марказий иситиш тизими ва иссиқ сув таъминоти нархлари ошади
“Вечерний Ташкент” газетасининг 184-сонида “Тошиссиққуввати” корхонаси 1 октябрдан бошлаб Ўзбекистон аҳолиси ва пойтахт ташкилотлари учун марказий иситиш тизими ва иссиқ сув таъминоти тарифларининг ошиши ҳақида маълум қилади, деб ёзади UZ24 нашри.
Хабарда айтилишича, энергия ташувчилари ва материаллар нархи ошиши муносабати билан марказий иситиш тизими ва иссиқ сув таъминотига қуйидаги тарифлар белгиланади:
Марказий иситиш тизими – тураржойнинг бир метр квадрати учун 844 сўм 67 тийин.
Иссиқ сув таъминоти:
– ҳисоблагич бўйича – 2706 сўм 76 тийин;
– ҳисоблагичи бўлмаган хонадонларда – бир кишига 10570 сўм 54 тийин;
– умумий душга эга ётоқхоналарда истиқомат қилувчилар учун киши бошига – 7863 сўм 46 тийин.
Шарҳлар