Ўзбекистон фуқароси “Домодедово” аэропортида ўз жонига қасд қилди

Ўзбекистон фуқароси “Домодедово” аэропортида ўз жонига қасд қилди

Откир Мустафьев “Домодедово” аэропорти парвозлар залининг иккинчи ярусидан сакраган ҳолда ўз жонига қасд қилди, дея хабар беради “Московский Комсомолец” нашри.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон фуқароси бўлган Откир Мустафьев ҳеч қандай жиддий сабаб бўлмаса-да, ўз ватанида ҳам бир неча бор ўз жонига қасд қилишга уринган. Бироқ қариндошлари уни ҳар сафар қутқариб қолишга муваффақ бўлган. Сўнгги пайтларда Откирнинг бир ўзини ҳеч қаерга қўйиб юборишмаётганди. Москвада у қариндошлариникида меҳмонда бўлиб, доимий назорат остида бўлган.

Кеча у қариндошлари билан Ўзбекистонга учиб кетиши керак эди. Откирнинг оила аъзолари рейсга регистрациядан ўтади. Унинг ўзи эса иккинчи қаватдаги Б секторининг парвозлар залида яқинлари билан бирга турган. Тўсатдан йигит оёқларини тўсиқдан ўтказиб, пастга қараб сакраган. Ўткир тош полга қулаган ва жон берган.

Сал кейинроқ хавфсизлик ходимлари аэропортдаги камералардан олинган видеотасмани кўриб чиқиб, йигит мақсадли равишда ўз жонига қасд қилганини, уни ҳеч ким туртиб юбормаганини аниқлади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.