Бухоро вилояти божхоначилари 1 748 та порнографик видеолавҳа олиб кирилишининг олдини олди
Бухоро вилоятининг суд органлари ноутбукида порнографик видеолавҳаларни сақлагани учун маҳаллий фуқарони энг кам иш ҳақининг 50 баробари миқдорида жаримага тортди.
Йил бошидан буён Бухоро вилояти божхоначилари томонидан порнографик характердаги 1 748 та видеолавҳа олиб кирилишининг олди олинди, 121 нафар киши жавобгарликка тортилди, дея хабар беради vesti.uz нашри.
Қонунбузарларга тегишли бўлган ноутбуклар, уяли алоқа телефонлари ва бошқа воситалар давлат фойдасига мусодара қилинди, дея хабар беради республика ДБҚнинг матбуот хизмати.
Улашиш:
Шарҳлар