Миллий авиакомпанияда «Дримлайнер» самолётининг тақдимоти бўлиб ўтди
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг дирекциясида «Boeing» корпорацияси мутахассислари иштирокида “Boeing-787 Dreamliner самолётидан фойдаланишни бошлаш” мавзусида семинар бўлиб ўтди, деб ёзади Anons.uz.
МАК матбуот хизмати берган маълумотга кўра, “Boeing” компаниясининг савдо-сотиқ бўйича минтақавий директори Д.Л.Миллер 2016 йил миллий авиакомпания паркини бойитадиган «Боинг-787 Дримлайнер» самолётининг имкониятларини тақдим этди.
Самолёт Ўзбекистонга келгунига қадар авиакомпаниянинг учувчи, муҳандис ва бошқа мутахассислардан иборат таркиби мазкур ҳаво кемасидан фойдаланиш бўйича барча маълумотларга эга бўлиши керак. Шуни инобатга олган ҳолда ўтказилган тадбир «орзу лайнери»ни ўрганиш томон ташланган навбатдаги қадам бўлди.
Семинарда Учиш мажмуасининг учувчилар таркиби ва борт ходимлари, “UAT” авиакорхонаси, «Тошкент» аэропорти, Ахборот технологиялари бошқармаси ходимлари иштирок этиб, ўзларининг саволларига тўлиқ жавоб олди.
Ўзбекистондаги «Boeing» компанияси вакили А. Орник «Боинг-787 Дримлайнер»дан фойдаланишни бошлаш ҳақидаги барча керакли маълумотларни тақдим этди.
Шарҳлар