Тошкент вилоят педагогика институти тугатилмоқда
Ўзбекистон ҳукумати Тошкент вилоят педагогика институтини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Мазкур қарор Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 18 сентябрдаги “Тошкент вилоятида таълим муассасалари фаолиятини оптималлаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ қабул қилинди.
Унга кўра институт базасида 2014/2015 ўқув йилидан бошлаб алоҳида фанларни чуқур ўргатишга йўналтирилган 540 ўринли ихтисослашган мактаб-интернат ва Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети қошида 450 ўринли Ангрен академик лицейи ташкил этилади.
Ихтисослашган мактаб-интернат Тошкент вилоятининг маҳаллий бюджети ва қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан, академик лицей эса республика бюджети ва қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Тугатилаётган Тошкент виялоти давлат педагогика институтининг Ангрен, Бекобод шаҳарлари ҳамда Бекобод, Бўка, Оҳангарон ва Оққўрғон туманларидаги ахборот-ресурс марказлари касб-ҳунар коллежларига берилади, деб ёзади “UzDaily” нашри.
Шарҳлар