Ўзбекистон Президенти Латвия билан тузилган битимни тасдиқлади
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Латвия Республикаси Ҳукумати ўртасида тузилган дипломатик паспортлар эгаларининг ўзаро визасиз кириб-чиқиши тўғрисидаги битимни тасдиқлади, дея хабар беради “UzDaily” нашри.
2014 йил 16 сентябрь куни Ўзбекистон раҳбари мазкур битимни тасдиқлашга қаратилган “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Қайд этиб ўтамиз, мазкур битим 2014 йил 28 майда Тошкент шаҳрида Латвия Республикаси Президенти Андрис Берзиньшнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон ва Латвия ҳукуматлари томонидан имзоланган эди.
Президент Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ушбу битим кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат процедуралари Ўзбекистон Республикаси томонидан бажарилгани ҳақидаги тегишли хабарномани жўнатишни топширди.
Фотосурат: UzDaily.uz
Шарҳлар