Инчеон Олимпиадасининг олтин медаль соҳиблари 6000 АҚШ доллари билан мукофотланади

Инчеон Олимпиадасининг олтин медаль соҳиблари 6000 АҚШ доллари билан мукофотланади

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Мираброр Усмонов Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида  ўтказилаётган XVII Осиё ўйинларида қатнашаётган ўзбекистонлик спортчилар билан учрашди.

М.Усмонов Олимпиада совриндорларига раҳмат айтар экан, энди олтинга навбат келганлигини таъкидлади ва ҳар бир олтин медаль учун спортчиларга 6000 АҚШ доллари миқдорида мукофот пули берилишини маълум қилди, деб ёзади “Olamsport” нашри.

Учрашув чоғида Марс Қўчқоров (бокс), Людмила Маркелова (велоспорт), Дмитрий Адисман (дзюдо менежери), Наталья Рустамовалар (сув полоси) сўзга чиқиб, имкон қадар максимал натижага эришишга ваъда беришди.

Шунингдек Усмонов ўзига берилган олтин медаль Ўзбекистондаги барча спортчилар ва мураббийлар меҳнатининг эътирофи эканини такидлаб ўтди.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.