Амур соҳилларида ўзбекистонлик беш нафар ноқонуний қандолатчи ушланди

Амур соҳилларида ўзбекистонлик беш нафар ноқонуний қандолатчи ушланди

Амур вилояти суди меҳнат муҳожирлиги қонунчилигини бузгани учун якка тартибдаги тадбиркорни 250 000 рубль миқдорида жаримага тортди. Кондитерлик цехининг мудири ноқонуний равишда ишлашга рухсатномаси бўлмаган беш нафар ўзбекистонлик фуқарони ишга жалб этган, дея хабар беради “Амур.инфо” нашри.

Ушбу ҳодиса юзасидан Благовешченск шаҳри прокурори томонидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида бешта ишни қўзғади. Яраштирувчи судья тадбиркор аёлни айбдор деб топди ва уни чорак миллион рублга жаримага тортди.

РФ прокуратураси берган маълумотга кўра, қонунбузарлик бартараф этилган, Ўзбекистон фуқаролари кондитерлик цехи ишчилари штатидан чиқарилган.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.