Қурбон ҳайити 4 октябрь куни нишонланади
Шу йилнинг 26 сентябрь куни Ўзбекистон Президенти Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.
Қурбон ҳайитининг биринчи куни 4 октябрь шанба кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг мурожаатини инобатга олиб, 2014 йил 4 октябрь дам олиш куни сифатида белгиланди.
Қарорга кўра Республика “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармалари ва бошқа барча мутасадди идора, жамоат ташкилотлари Қурбон ҳайитининг жойларда тартибли ва юқори даражада, халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда ўтишини таъминлайди.
Улашиш:
Шарҳлар