Орол денгизининг шарқий қисми буткул йўқолди

Орол денгизининг шарқий қисми буткул йўқолди

АҚШ Миллий аэрокосмик тадқиқотлар бошқармаси (НАСА)нинг “Earth Observatory” сайти Орол денгизининг сунъий йўлдошда олинган янги фотосуратларини эълон қилди, деб ёзади “Kun.uz” нашри «Газета.uz»га таянган ҳолда.

«Газета.uz»нинг ёзишича, бу фотосуратларда Жанубий Орол денгизининг шарқий қисми тўлиқ қуриб қолганини кўриш мумкин. Нашрнинг қайд этишича, бундай ҳолат тарихда илк бор кузатилмоқда.

“Earth Observatory”нинг эслатишича, денгизнинг бу қисмидаги сув сатҳи, ёғингарчилик миқдорига қараб, йилдан-йилга ўзгариб туради. Хусусан, 2009 йили Жанубий Оролнинг шарқий қисми деярли қуриган, бироқ 2010 йилда яна сув қайтганди.

Ғарбий Мичиган университетининг Орол денгизини ўрганишга ихтисослашган мутахассиси, географ Филип Миклиннинг қайд этишича, денгизнинг бу қисми бу йил қуриб қолишига Помир тоғларига кам миқдорда ёмғир ва қор тушиб, Амударёдаги сув оқимининг сезиларли камайиши сабаб бўлган.

Бундан ташқари, кўп миқдордаги сув ҳали ҳамон ирригация мақсадларида фойдаланилмоқда.

Орол денгизи 2014 йилда:

Орол денгизи 2000 йилда:

Орол денгизи 1964 йилда:

Фотосурат: earthobservatory.nasa.gov / gazeta.uz
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.