1 октябрдан маиший чиқиндиларни олиб чиқиш тарифлари ошади
“Махсустранс” ишлаб чиқариш бошқармаси шу йилнинг 1 октябридан бошлаб Тошкент аҳолиси, ташкилотлари ва корхоналардан қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш тарифларини ошириши ҳақида хабар беради, деб ёзади “e-kommunal” портали.
Энди уйда истиқомат қилувчи ҳар бир кишидан (пропискасидан қатъи назар) маиший чиқиндиларнинг олиб чиқилиши учун ойига 2600 сўм миқдорида тўлов олинади, бу олдинги тарифдан 13% га кўп.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин пойтахт аҳолиси учун қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш хизматларининг ҳар ойлик қиймати бир киши учун 2300 сўмни ташкил этарди.
Улашиш:
Шарҳлар