Тошкент вилоятининг божхона раҳбарияти ҳибсга олинди
Ўзбекистон махсус хизмати Тошкент вилояти ДБХ бошқармасининг бир нечта мансабдор ходимини порахўрлик айблови билан қўлга олди, дея хабар беради “РИА Новостей” Ўзбекистон ДБҚ вакилининг сўзларига таянган ҳолда.
Республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбанинг маълумотларига кўра, айни пайтда ДБҚ бошқармасининг бошлиғи, божхона хизмати полковниги Сирожиддин Ғуломов, унинг ўринбосари У.Беков, “Ғишткўприк” чегара-божхона мажмуининг катта инспектори, капитан Ж.Сўпиев, “Ойбек” чегара-божхона пости сменасининг бошлиғи, бош инспектор У.Атаев, “Ойбек” ЧБП бошлиғи, божхона хизмати майори Абдусаттор Абдураимовларга Ўзбекистон Жиноят кодексининг бир нечта моддаси бўйича айбловлар қўйилган.
«Тергов жараёнида ушбу шахслар томонидан давлат чегарасини кесиб ўтаётган тадбиркорлар, жисмоний шахслардан пора олиш ва таъмагирлик ҳолатлари, пора олгандан сўнг лавозимларга тайинлаш фактлари, пул йиғиш учун криминал гуруҳ ташкил этиш ҳолати тергов қилинмоқда», — дея қайд этади манба.
Шарҳлар