Чоралар самарли бўлармикин?
Қимматбаҳо металлар ва тошлар билан амалиётларни бажарувчи шахслар учун Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ҳамда террорчиликни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгаришлар ва қўшимчалар киритилди, дея хабар беради Norma.uz.
Мазкур ҳужжатга “хатар” тушунчаси киритилди. Ушбу тушунча остида жиноий фаолият ёки террорчиликни молиялаштиришдан олинган даромадларни легаллаштириш мақсадларида мижозлар билан амалиётларни бажариш хатари тушунилади. Ички назорат тизими қимматбаҳо металлар ва тошлар билан амалиётларни бажарувчи шахсларнинг фаолияти доирасидаги хатарларни аниқлаш, баҳолаш ва уларни камайтириш вазифаси билан тўлдирилди.
Бундан олдин кўзда тутилган ҳолатлардан ташқари, қимматбаҳо металлар ва тошлар билан шуғулланувчи шахслар қиймати энг кам иш ҳақининг 300 баробаридан ошувчи бир марталик битимларни амалга оширишда мижозларни пухталик билан текширишлари лозим. Ушбу чоралар харидорга нисбатан ҳам, қимматбаҳо металл ва тошларнинг сотувчисига нисбатан ҳам, шунингдек мавжуд мижозларга нисбатан ҳам қўлланилиши шарт.
Албатта, бу чораларнинг барчаси қонунга амал қилувчи фуқароларга мўлжалланган, чунки уларни бемалол четлаб ўтиш мумкин. Масалан, қиймати энг кам иш ҳақининг 300 баробаридан ошмайдиган миқдордаги олтин ва қимматбаҳо буюмларни битта эмас, балки бешта ёки ўнта дўконда сотиб олса бўлади.
Шарҳлар