Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар бош прокурорларининг йиғилиши ўтказилади
8 октябрь куни Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатлар бош прокурорларининг навбатдаги ўн иккинчи мажлиси бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбекистон Бош прокуратурасининг матбуот хизмати.
Тадбир давомида ШҲТга аъзо давлатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг қонунчилик ижро этилишининг назорати, тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, табиатни муҳофаза қилиш соҳаларидаги ҳамкорлигини фаоллаштириш ва кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.
Шунингдек йиғилишда ШҲТга аъзо давлатларнинг қонунчилигини ва жиноий йўл билан олинган даромадларни аниқлаш, мусодара қилиш ва ўз мамлакатига қайтариш бўйича амалиётларини обзор қилиш натижаларини кўриб чиқиш ҳам режалаштирилган.
Йиғилиш хотимасида якуний Баённома имзоланади.
Шарҳлар