Ўзбекистонда “жиҳодчилар” ташкилотининг аъзоси қамалди
Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят суди Шофиркон туманида истиқомат қилувчи Жондулло Шаймановни диний экстремизм ғоялари битилган материалларни сақлаш ва тарқатишда айбдор деб топди, дея хабар беради “12news” нашри.
Мазкур суд раисининг ўринбосари Бобир Умаровнинг сўзларига кўра, махбус Москва остонасидаги Бронница шаҳарчасига пул ишлашга бориб, ўша ерда экстремистлар гуруҳига қўшилган.
Бухорога қайтганидан сўнг Шайманов ўз мобил телефонига ёзиб олинган маърузалар ва аудиоматериалларни танишлари орасида тарқатган, дейилади суд материалларида.
Айни пайтда Жондулло Шаймановни уч йил озодликдан маҳрум қилиш кўринишидаги жазо кутмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар