Андижонда ўқувчилардан йўл ҳақи олинмаяпти
Андижон вилоятида жамоат транспорти хизматлари умумтаълим мактабларининг ўқувчилари учун бепул, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар талабалари учун имтиёзли нархларда кўрсатилмоқда.
Андижон жамоат автотранспорти вакиллари “Соғлом бола йили”да ана шундай ташаббус билан чиқди, деб ёзади “UZ24” нашри.
Бу ҳақда қарор қабул қилинганидан кейин йўловчи транспортида ўқувчиларни бепул ва имтиёзли нархларда ташиш ҳақидаги эълонлар осилди. Таълим органлари томонидан эса жамоат транспортида бепул ва имтиёзли нархларда юриш имконини берувчи махсус бейжиклар тайёрланиб, ўқувчилар орасида тарқатилди.
Айтиш жоизки, автокорхоналар бундай акцияни ўтган йили бошлаган эди. Ҳозир бундан ота-оналар ҳам, ўқувчилар ҳам жуда мамнун.
Шарҳлар