Тошкент вилоятида радиоактив чиқиндилар сақланадиган омбор қурилади

Тошкент вилоятида радиоактив чиқиндилар сақланадиган омбор қурилади

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган Фанлар Академияси Генетика ва ўсимликлар экспериментал генетикаси институтининг махсус вегетация майдончаси ҳудудида радиацион-экологик вазиятни соғломлаштириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилади.   

Вегетация ҳудудини соғломлаштириш бўйича тадбирларни амалга ошириш ишлари Ўзбекистон Фанлар академияси томонидан 2014-2016 йилларга режалаштирилган.

Ушбу ишлар атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва унинг учун радиоактив моддалар билан ифлосланган тупроқни олишнинг хавфсиз усулларини белгилаш бўйича ҳужжатлар ишлаб чиқилишини ҳамда “Радиоактив чиқиндиларни кўмиш бўйича республика ташкилоти” давлат корхонаси ҳудудида радиоактив чиқиндиларни юзада сақлаш бўйича омбор қурилишини кўзда тутади.

Шунингдек Ўзбекистон Фанлар академияси радиоактив чиқиндилар омборидаги ифлосланган тупроқни транспортировка қилиш ва кўмиш ишларини ҳам амалга ошириши, махсус вегетация майдончасидаги ер участкасини дезактивация, техник ва биологик рекультивация қилиш бўйича комплекс чораларни бошлаши керак, дея хабар беради «Норма» нашри. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.