Ўзбекистонда иккинчи шакар заводи очилди
“Ангрен” Махсус индустриал зонаси ҳудудида юз фоиз хориж сармоясига эга “Ангрен шакар” МЧЖ чет эл корхонаси ўз фаолиятини бошлади, дея хабар беради “Жаҳон” АА.
Заводнинг ишлаб чиқариш қуввати суткасига 1 минг тонна шакарни ташкил этади. Лойиҳа қиймати – $108,5 млн.
Олдин хабар берилганидай, Сингапурнинг “Welton International Enterprises Pte. Ltd.”, “Kito Investment Pte. Ltd.” ва Австриянинг “SЕID Handelsgesellschaft m.b.H.” компаниялари лойиҳа инвесторлари ҳисобланади.
Қайд этиб ўтамиз, Ўзбекистонда 1998 йили ишга туширилган “Xorazm shakar” ОАЖ ҚК ҳам фаолият кўрсатмоқда.
Ўзбекистонда янги шакар заводи ишга тушиши билан аҳолининг шакарга бўлган эҳтиёжи тўлиқ қопланиши кўзда тутилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар