Нурафшон кўчасидаги автомобиль йўли: тез қурилди, сифати-чи?
Жуда қисқа муддатда қуриб битказилиб, Мустақиллик Куни арафасида фойдаланишга топширилган Нурафшон кўчасидаги автомобиль йўлида ёриқлар ва ўпирилишлар пайдо бўла бошлади, дея хабар беради “Facebook” тармоғидаги “Водители Ташкента” гуруҳи.
Асфальт ўтириши натижасида Сағбон ва Нурафшон кўчалари чорраҳасида ҳайдовчилар учун айниқса кечки пайтда хавф туғдирувчи ёриқ пайдо бўлган.
Гуруҳ иштирокчилари, йўл қурилиши пайтида қурувчилар бу ердаги ўралар, бузилган тураржойларнинг канализацияси ва ертўлаларини қандай қилиб ҳисобга олган экан, деган саволни ўртага ташлаган.
“Агар ёриқлар ва ўпирилишлар йўл фойдаланишга топширилганидан бир ойдан кейин оддий ёмғирдан сўнг пайдо бўлган бўлса, унда баҳорда унинг аҳволи қандай бўларкан”, – дея қизиқади, яна бир фойдаланувчи.
Эслатиб ўтамиз, йўл қурилиши шу йил баҳорда бошланиб, ярим йилдан кам вақт ичида фойдаланишга топширилган эди.
Шарҳлар