Бош прокурорлар тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларини муҳокама қилади
2014 йил 8 октябрь куни Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо-давлатлар бош прокурорларининг навбатдаги ўн иккинчи мажлиси бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбекистон Бош прокуратурасининг матбуот хизмати.
Тадбирда ШҲТга аъзо-давлатлар прокуратура органларининг фаолиятига оид истиқболли йўналишларини муҳокама қилиш кўзда тутилмоқда.
Мажлисда тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш соҳадаги, табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ижроси устидан назорат борасидаги вазифаларни ҳал қилиш бўйича ШҲТга аъзо-давлатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмаларининг ҳамкорлигини янада фаоллаштириш ва кенгайтириш масалалари, шунигдек, жиноий йўллар билан олинган даромадларни (активлар) аниқлаш, мусодара қилиш ва уларни келиб чиққан давлатларга қайтариш юзасидан ШҲТга аъзо-давлатларнинг қонунчилик ва амалиётининг шарҳлар натижалари кўриб чиқилади.
Кун тартибидаги масалаларнинг муҳокамаси сўнгида, якуний қарор қабул қилиниб, Баённомани имзолаш кўзда тутилмоқда.
Шарҳлар