Шаҳрисабзда хусусий ҳайвонот боғи ташкил этилди
Шаҳрисабзда тадбиркор Саъдулла Мамадалиев раҳбарлигидаги “Зооцирк” хусусий корхонаси томонидан ҳайвонот боғи ташкил қилинди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” газетаси хабар беради.
Мазкур боғда меҳмонлар йиртқич қушлар, бўри, маймун, айиқ, шер, йўлбарс, Хитой қўтоси, туяқуш каби 60 турдаги ноёб жониворларни томоша қилишлари мумкин. Шунингдек, ҳудуд табиати ва тарихий осори-атиқалар ҳам бу ерга келувчиларда катта таассурот қолдириши, шубҳасиз.
“Боғимиз ҳудуди 2 гектарни ташкил қилади. Бу ерда аттракционлар ва спорт майдончалари ҳам бунёд этяпмиз. Қолаверса, турли томошалар кўрсатиш учун 3000 кишига мўлжалланган амфитеатр барпо қилишни режалаштирганмиз”, — дейди С. Мамадалиев.
Улашиш:
Шарҳлар