Президент Минскка йўл олди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2014 йил 9-10 октябрь кунлари Минск шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади, дея хабар беради давлат раҳбарининг матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, саммитнинг кун тартибидан гуманитар, хавфсизликни таъминлаш ва бошқа соҳаларда давлатлараро ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган 17 та ҳужжат лойиҳаси ўрин олган.
Улардан энг муҳими 1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушида совет халқи қўлга киритган ғалабанинг 70 йиллигига бағишланган МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг Ҳамдўстлик мамлакатлари ва жаҳон ҳамжамияти халқларига Мурожаати ҳисобланади.
Улашиш:
Шарҳлар