Божхонада ёнғин: жиноий иш қўзғатилди
Шу йил 8 октябрга ўтар кечаси Тошкент шаҳрининг Яшнабод туманида жойлашган темир йўл божхона юк майдончасида ёнғин содир бўлди, дея хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлигининг матбуот хизмати.
Воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчиларнинг тезкор ҳаракалари натижасида ёнғин тўлиқ бартараф этилгани маълум қилинади.
Дастлабки маълумотларга кўра, юк омборида енгил алангаланадиган моддалар бўлган.
Норасмий манбалардан шу нарса маълум бўлдики, 27 ёшли ўт ўчирувчи хизмат вазифасини ўтаётган пайтда ҳалок бўлган.
Ушбу ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Улашиш:
Шарҳлар