Қутқарув операцияси муваффақиятли якунланди
Альпинистлар Чимён ёнбағри бўйлаб кўтарила бошлади ва дам олиш учун тўхташди. Кутилмаганда улардан бири қорин оғриғидан ўзини нохуш сеза бошлади. Унинг ҳамроҳи зудлик билан ФВВ нинг қутқарув хизмати билан боғланди. Чимён қутқарув гуруҳининг қутқарувчилари дарҳол ёрдамга отланди.
Қутқарувчилар бемордаги касаллик аломатлари ҳақида шифокорларга маълумот беришди ва улар билан бирга тоғ ёнбағрига йўл олишди. Вақт тундан ошганига қарамасдан, қутқарувчилар ва вельдшер тоғ сўқмоқлари бўйлаб 7 км дан ортиқ масофани босиб ўтиб, альпинистни пастга олиб тушишди ва уни туман касалхонасига олиб кетишди.
Альпинистнинг ҳамроҳи ўз вақтида кўрган чора, шошилинч қутқарув операцияси ва ўз вақтида кўрсатилган жарроҳлик ёрдами туфайли альпинистнинг ҳаёти сақланиб қолинди, дея хабар беради Ўзбекистон ФВВнинг сайти.
Шарҳлар