Тошкентда уч юздан ортиқ фоҳишахона фаолияти тугатилди
Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси Бош бошқармаси берган маълумотга кўра, Тошкентда 334 та фоҳишахона борлиги қайд этилган. Бу ҳақда “UZ24” нашри маълум қилади.
Ўзбекистон бўйлаб эса 842 шундай жой тугатилган. Хусусан, Тошкент вилоятида 69 та, Самарқандда 50 та, Сирдарёда 22 та, Жиззахда 22 та, Бухорода 46 та, Навоийда 19 та, Фарғонада 47 та, Андижонда 30 та, Наманганда 74 та ва Қорақалпоғистонда 40 та.
Ушбу ҳолатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддасига мувофиқ жиноят ишлари қўзғатилган. Шунингдек мамлакатнинг 14 та ҳудудида ўтказилган рейдлар жараёнида фоҳишабозлик билан шуғулланувчи 1097 нафар шахс ушланган.
Улашиш:
Шарҳлар