Самарқандда ноёб хазина топилди

Самарқандда ноёб хазина топилди

Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида XVI асрга мансуб ҳинд тангаларидан иборат ноёб хазина топилди, деб ёзади “Правда Востока” нашри.
Бундай нодир ва қизиқарли топилма Хазар бобо қишлоғидаги хусусий уй қурилиши пайтида топилган.

Ер участкасининг эгаси Жазил Мардоновнинг сўзларига кўра, ғишт қолиплаш учун ўра қазиш ишлари пайтида кетмон қаттиқ буюм, яъни сопол кўзага урилган. Кетмон зарбаси натижасида кўза майда бўлакларга парчаланиб кетиб, ичидан 206 дона яшил рангли думалоқ металл тангалар сочилган. Уй соҳиби хазинани милиция туман бўлимига топширган, Иштиҳон тумани тарих музейи директори Н.Исмоилова эса топилма ҳақида Самарқанд вилояти Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш инспекциясига маълум қилган.

Айни дамда топилма Археология институтига ўрганиш учун топширилди.
 
Шу ўринда Марказий Осиё қадимдан Ҳиндистон билан савдо, маданий ва сиёсий алоқаларни қилиб келганини ва бу, айниқса, Бобурийлар даврида кучайганини қайд этиш жоиз. Мазкур топилма ҳам иккала халқ ўртасидаги муносабатлар қадим тарихга бориб тақалишидан далолат беради.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.