Заҳарланган шоколад ва ўғирланган буюмлар

Заҳарланган шоколад ва ўғирланган буюмлар

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида истиқомат қилувчи олтмиш ёшли Қ. Йўлчи муқаддам судланган бўлса-да, бундан ўзига тегишли хулоса чиқариб олмади.

У ғараз ниятини амалга ошириш мақсадида Бектемир туманидаги водийга қатнайдиган машиналар тўхташ жойига келиб, йўловчи сифатида андижонлик Ш. Ҳамиднинг «Нексия» автомашинасига ўтиради.

Йўл олдидан у ҳамроҳларини гўёки сийлаш ниятида уларга заҳарланган, руҳан карахт қилувчи модда қўшилган шоколадларни беради. Бироз ўтиб, ҳайдовчи ва йўловчилар ухлаб қолади. Қ.Йўлчи бундан фойдаланиб, уларнинг қимматбаҳо буюмлари, уяли телефонлари, кийим-кечак ва пулларини олиб, жуфтакни ростлайди.

Лекин у узоққа боролмади. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб ёзади “Daryo” нашри Ўзбекистон ИИВнинг «Постда» газетасига таянган ҳолда. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.