А.Лукашенко Беларусь-Ўзбекистон муносабатларини янада юқорироқ даражага олиб чиқишни таклиф қилди

А.Лукашенко Беларусь-Ўзбекистон муносабатларини янада юқорироқ даражага олиб чиқишни таклиф қилди

10 октябрь куни Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Беларусь Президенти Александр Лукашенко билан музокаралар ўтказди.

Учрашув давомида Лукашенко икки томонлама Беларусь-Ўзбекистон муносабатларини янада юқорироқ даражага олиб чиқишни таклиф қилди.

Унинг қайд этишича, Беларусь ва Ўзбекистон муносабатларининг салоҳияти ҳозиргидан кўра кенгроқ. “Биз яқин 1-2 йил ичида мамлакатлармииз ўртасидаги товар айланмасини икки бараварга оширишимиз мумкин”, – дейди у.

 «Ўзбекистон билан савдо муносабатларидаги ушбу туртки олдимизга бошқа йўналишлардаги муносабатларни ҳам чуқурлаштириш ҳақидаги масалани қатъий қўйган бўларди. Бизнинг халқаро кун тартиби бўйича позицияларимиз деярли ўхшаш. Гуманитар соҳадаги ҳамкорлик учун ҳам тўсиқлар йўқ. Умуман олганда эса, ёмонми ёки яхшими, биз бир мамлакатда яшаганмиз, гуманитар ва маданий соҳалардаги ҳамкорликни юқорироқ даражага кўтариш учун биз биргаликда борадиган йўллар жуда кўп», – дея қайд этади Беларусь раҳбари.

Ўз навбатида Ислом Каримов жорий учрашувнинг долзарблигини, чунки қатор йиллар давомида Беларусь ва Ўзбекистон муносабатларидаги аллақандай зиддиятлар ҳақида турли гап-сўзлар ва фикрлар, айниқса, ОАВда кўп бўлганини алоҳида қайд этди.

Ўзбекистон Президентининг сўзларига кўра, сўнгги пайтларда Беларусь жаҳон ҳамжамияти олдида очиқроқ бўлиб бормоқда, халқаро муносабатларни ривожлантирмоқда. Хусусан, И.Каримов Беларусь делегациясининг яқинда бўлиб ўтган АҚШга ташрифини тилга олди. “Буларнинг барчаси ҳаёт давом этаётганидан, прагматизм жамият учун, сенга ўз тақдирини ишониб топширган халқ учун яшашни талаб қилаётганидан далолат беради”, – деди Ислом Каримов.  

Ўзбекистон раҳбарининг айтишича, Беларусь юзага келган вазиятда Мустақил давлатлар ҳамдўстлигида раислик бўйича мажбуриятларни яна ўз зиммасига олиши уни ҳурматга сазовор қилади, деб ёзади «UzDaily» нашри.

Фотосурат: © Uzdaily.uz

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.