2015 йилдан Тошкент маҳаллаларидаги ички кўчаларга бетон ётқизилади

2015 йилдан Тошкент маҳаллаларидаги ички кўчаларга бетон ётқизилади

Келаси йилдан Тошкентдаги маҳалла ва кўп хонадонли уйлар ҳовлисидаги кўчаларга бетон ётқизилади. Бу ҳақда Миробод тумани ҳокими Шарофиддин Қодировга таяниб «Подробно» маълум қилди, деб ёзади “Дарё” нашри.

Унинг сўзларига кўра, асфальтдан бетонга ўтиш бир нечта омилларга асосланган: биринчидан, кўчаларни бетонлаш ишлари асфальтлашга қараганда анча арзонга тушади; иккинчидан, бундай қоплама чидамлироқ ҳисобланади.

Бу мақсадда пойтахтдаги ҳар бир туман учун махсус техника сотиб олинади. Маҳаллалар ичидаги кўчаларни таъмирлаш ишлари 2015 йилдан бошланиши режалаштирилган.

Фотосурат: novodar.ru / daryo.uz

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.