Турк шифокорлари ўзбекистонлик болаларни операция қилади

Турк шифокорлари ўзбекистонлик болаларни операция қилади

10-20 октябрь кунлари Туркия Республикасидан ташриф буюрган 18 нафар малакали шифокор томонидан Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидан келган юз соҳасидаги туғма ва куйишдан кейинги асоратлар билан касалланган аҳолининг 200 нафари умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, 100 нафари жарроҳлик йўли билан соғломлаштирилди.

“Соғлом авлод учун” жамғармасининг матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра, ушбу ташриф “Соғлом бола йили” Давлат дастури доирасида Туркия ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги кўмагида ташкил этилмоқда.

Бу турк мутахассислари иштирокида Ўзбекистонда ўтказилган иккинчи шундай тадбир ҳисобланади. 2009 йил май ойида туркиялик жарроҳлар 1100 нафар ўзбекистонлик аёл ва болаларни кўрикдан ўтказиб, 366 нафар болани операция қилган эди.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.