Осиё ўйинларининг ғолиб ва совриндорларига пул мукофотлари топширилди
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг 2014 йил 8 октябрдаги фармойиши билан Осиё ўйинларининг ғолиблари ва совриндорлари пул мукофотлари билан тақдирланди.
Мукофотлар пойтахтдаги “Олимпия шон-шуҳрати” музейида XVII Осиё ўйинлари ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган маросимда ўз эгаларига топширилди.
Қайд этиб ўтамиз, шу йилнинг 19 сентябрь – 4 октябрь кунлари Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида ўтказилган XVII Осиё ўйинларида спортчиларимиз 9 олтин, 14 кумуш ва 21 бронза медални, жамоавий баҳслар ҳисобга олинганда жами 12 олтин, 14 кумуш ва 35 бронза медални қўлга киритиб, Ватанимизнинг халқаро миқёсдаги шон-шуҳратини янада юксалтиришга, халқимизнинг қудрати ва салоҳиятини намоён этишга муносиб ҳисса қўшди, деб ёзади ЎзА.
Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.Мирзиёев сўзга чиқди.
Фотосурат: © ЎзА.
Шарҳлар