Ўзбекистонда велотранспортни оммалаштириш учун велойўлкалар қурилади
Шу йилнинг 10 октябрь куни “Атроф-муҳит ва экология масалаларини ҳал этишда шериклик учун экологик хабардорликни ошириш” лойиҳаси доирасида Тошкентда велосипед транспортини оммалаштириш масалалари муҳокама қилинди, дея хабар беради “UZ24” нашри.
Тадбир Ўзбекистон Экологик ҳаракати томонидан ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Унда велотранспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича вазифалар, хусусан, йўл хавфсизлигини таъминлаш, велосипедлар ижарасини ташкил этиш, шаҳарда велосипед йўлларини яратиш ва шаҳар инфратузилмасини лойиҳалаштиришда уларни инобатга олиш масалалари муҳокама қилинди.
Айтиш жоизки, ҳозирги пайтда велосипеднинг экологик хавфсиз транспорт сифатидаги ўрни оммалашиб бормоқда. Иқтисодий жиҳатдан ҳам унинг афзалликлари яққол бўлиб, бундан ташқари, велосипедда юриш саломатликни мустаҳкамлашга ҳам кўмаклашади.
Тадбир якунлари бўйича иштирокчилар томонидан билдирилган таклифлар асосида тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.
Шарҳлар