Абдулазиз Комилов Германияга ташриф буюради
2014 йилнинг 14-15 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Германия Федератив Республикасига ташриф буюради, дея хабар беради Ўзбекистон ТИВнинг матбуот хизмати.
Икки томон ўртасидаги мунтазам сиёсий маслаҳатлашувлар доирасида Федерал ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмаер ҳамда ГФРнинг бошқа расмий шахслари билан учрашув ва музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.
Ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари ҳамда долзарб халқаро ва минтақавий муаммоларни муҳокама этилиши кутилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар