Ўзбекистон МХХ раиси Пекинда учрашув ўтказди
Кеча, 14 октябрь куни Пекинда Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) раиси Рустам Иноятов Сиёсий бюро аъзоси ва Хитой коммунистик партияси Марказий Қўмитасининг Сиёсий-юридик комиссияси котиби Мэн Цзяньчжу билан учрашди, дея хабар беради Синьхуа агентлиги.
Хитойлик сиёсатчининг қайд этишича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ҳамкорлик Хитой-Ўзбекистон муносабатларининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Иккала мамлакатнинг хавфсизлик идоралари бу борадаги прагматик ҳамкорликни чуқурлаштириши, ҳамкорлик режимини такомиллаштириши, террорчиликка қарши биргаликдаги курашни кучайтириши, турли таҳдидларга қарши биргаликда жавоб қайтариши ва минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни биргаликда сақлаб туриши керак.
Ўз томонидан Рустам Иноятов террорчиликка қарши курашда Хитой билан ҳамкорликнинг мустаҳкамланишига ҳамда хавфсизликни таъминлашда икки томонлама ўзаро ҳамкорликнинг узлуксиз ривожланишига умид билдирди.
Шарҳлар