Самарқандда янги мусиқий фаввора ишга тушди
Шаҳар Кунини нишонлаш арафасида Самарқандда янги фаввора ишга туширилди, дея хабар беради “UТ” нашри.
Ободонлаштириш департаментининг фавворалар ва артезиан қудуқларидан фойдаланиш бўйича бўлим бошлиғи М.Маматқуловнинг сўзларига кўра, шаҳарда ҳозир 38 та фаввора ишлаб турибди.
Шаҳар марказида жойлашган фавворалардан бирида реконструкция ишлари ўтказилиб, гидротехник иншоотлар таъмирланди.
Энди Самарқанд шаҳри аҳолиси янги объектдан мусиқа садолари остида баҳра олиши мумкин.
Улашиш:
Шарҳлар