Тошкентда яна бензин танқислиги кузатиляптими?
Бугун Тошкентдаги автомобилга ёнилғи қуйиш шаҳобчаларида яна катта навбатлар юзага келди. Anhor.uz таҳририяти шу йил август ойида пойтахтда бензин танқислиги юзага келган пайтда Тошкентни бензин билан турғун таъминлаш масаласини кўтарганди.
13 август куни “Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик компанияси ўз сайтида Тошкент фуқароларига мурожаат қилар экан, “республикада ЁММ билан таъминлаш борасида муаммолар йўқлигини масъулият билан билдиришини, республикада халқаро стандартлар талабларига жавоб берувчи барча турдаги ёнилғи-мойлаш материаллари узлуксиз равишда ишлаб чиқарилаётганини” айтганди.
Афсуски, бугун ҳайдовчилар яна бензин танқислигига дуч келди. Одамлар ёнилғи қуйиш шаҳобчалари очилишидан олдин навбатга туришга мажбур бўлаётир.
Ҳозирча “Ўзнефтмаҳсулот” АК раҳбарияти бу ҳолат юзасидан сукут сақламоқда.
Шарҳлар