Сеул Ўзбекистондан виза режимини соддалаштиришни сўрамоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик бошқармаси бошлиғи Алишер Соҳибов ва Жанубий Корея ТИВ Консуллик бўлими бош директори Ли Мён Рул жиноятларнинг олдини олиш соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олишди.
Хусусан, томонлар бунда иккала мамлакат фуқароларини янада яхшироқ ҳимоя қилиш ва эҳтимолий зиёнлар олдини олиш мақсадида криминал ҳолатлар ҳақида бир-бирларини хабардор қиладиган бўлди.
Учрашув давомида Жанубий Корея томони Ўзбекистон ҳукуматидан республикага бизнес, таълим ва туризм мақсадида келаётган жанубий кореяликлар учун виза режимини соддалаштиришни сўради.
Эслатиб ўтамиз, ҳар икки мамлакат ТИВлари консуллик хизматларининг худди шу тартибдаги аввалги учрашуви 2011 йили Тошкент шаҳрида бўлиб ўтганди, дея хабар беради “12news” нашри.
Шарҳлар