Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Ахборот хизмати пресс-релизларни тарқатмаслик ҳақида ўйламоқда
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Ҳусан Эрматов журналистлардан фақат пресс-релизларга асосланиб қолмасликни сўради, деб ёзади “Кун” нашри.
«Биз, шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати, матбуот анжуманларида ортиқ пресс-релиз тарқатмасликни ўйлаб турибмиз», – дейди Ҳусан Эрматов 10 октябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
«Масала шундаки, Миллий матбуот марказида ўтказилган бир қатор тадбирларимиздан сўнг, деярли барча нашрларда [шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан тарқатилган пресс-релизларга асосланиб] бир хил гап-сўзлар ёзилди.
Ваҳоланки, биз ҳар бир нашр ўз йўналиши, ихтисослигидан келиб чиқиб, тадбирларни кенгроқ ёритишларини жуда ҳам истардик», – дея таъкидлайди Тошкент шаҳар Ахборот хизмати раҳбари Ҳусан Эрматов.
Фотосурат: © gazeta.uz
Шарҳлар