Пойтахтда модернизация қилинган патруль машиналари сони кўпаяди
Тошкентда жорий этилаётган йўл ҳаракати хавфсизлигини бошқариш тизимининг «бош мияси» Глинка кўчасидаги Йўл ҳаракати хавфсизлиги шаҳар бошқармасининг собиқ биносида жойлашади, деб ёзади “Даракчи”нашри “RedPen”га таянган ҳолда.
Диспетчерлик марказида камералар ва патруль хизматини боғлаб турувчи, махсус ўқитилган мутахассислар фаолият кўрсатади. Компьютерлардаги маълумотлар узоқ вақт давомида сақланади (улар архивланиб борилади).
Шунингдек, ушбу тизимнинг муҳим бўғинлардан яна бири бўлган патруль машиналарининг сони кўпаяди. Улар замонавий компьютер, камера, рангли дисплейга эга рация ва бошқа янги техникалар билан жиҳозланади.
Улашиш:
Шарҳлар