ОАВ: Ўзбекистондаги ядровий ёнилғи Россияга жўнатилади

ОАВ: Ўзбекистондаги ядровий ёнилғи Россияга жўнатилади

РФ ҳукумати ИИН-3М тадқиқот реакторининг нурланган ядровий ёнилғисини РФга олиб кириш бўйича Россия-Ўзбекистон келишувини ратификация қилиш учун Давлат думасига киритди, дея хабар беради “Росбалт”.

Бундан олдин ядровий ёнилғининг бир қисми юқори бойитилган нурланган иссиқлик ажратувчи тўпламлар кўринишида Ўзбекистондан Россияга олиб кирилган эди, дея қайд этилади лойиҳага тушунтириш хатида.  

Ҳозир Ўзбекистонда Тошкент яқинида жойлашган «FOTON» ОАЖга қарашли ИИН-ЗМ реакторининг юқори бойитилган нурланган суюқ ядровий ёнилғиси қолмоқда. Сўз таркибида 90 фоизли бойитилган 5000 граммга яқин уран бўлган 30 литр ёнилғи ҳақида бораётир.  

Реактор, ускуналар ва унинг ёнилғиси СССР ўрта машинасозлик вазирлиги корхоналарида тайёрланган бўлиб, реактор 1975 йилда ишга туширилган эди.

Ўзбекистон 2012 йилдан буён ИИН-ЗМ реакторини фойдаланувдан чиқариш режаси устида ишламоқда. Бироқ у МАГАТЭнинг суюқ ёнилғини сақлаш шароитлари бўйича талабларини бажара олмайди, шу сабабли Ўзбекистон томони РФга ёнилғини қайтариш тўғрисидаги илтимос билан мурожаат қилган, дея қайд этади нашр.

Ўзбекистондан олиб келинадиган ёнилғи “қайта ишлаш жараёнида ҳосил бўлган радиоактив чиқиндиларни РФ ҳудудида қолдириш” билан “Маяк”да қайта ишланиши тахмин қилинмоқда.

Шу билан бирга, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича қонунга кўра РФга фақат нурланган иссиқлик ажратувчи тўпламларни олиб киришга рухсат этилган, бироқ мазкур ҳужжатда нурланган ядровий ёнилғини олиб кириш тартиби белгиланмаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.