ТИФ МБ “MasterСard”га қўшилади ва чипли “Visa” карталарини чиқаради

ТИФ МБ “MasterСard”га қўшилади ва чипли “Visa” карталарини чиқаради

Тез орада банк чипли халқаро “VIZA” пластик карталарини муомалага чиқаради.

Ҳозирда банк “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси билан ҳамкорликда “VIZA” карталари соҳибларига дунё миқёсида Интернет тармоғи орқали ушбу авиакомпания чипталарига буюртма бериш ва харид қилиш имконини берувчи электрон савдони йўлга қўйиш борасида тайёргарлик  ишларини олиб бормоқда.

Шу билан бирга, банк томонидан “MasterCard” халқаро тўлов ассоциациясига тўлақонли аъзо сифатида кириш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Бунда “SmartVista” дастурий таъминотидан фойдаланадиган Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази технологик платформа вазифасини бажаради. Шундай қилиб, кейинги йилдан бошлаб нафақат “VIZA” карталари бўйича махсулотлар харид қилиш кўлами кенгаяди, балки шу билан бирга мижозларга “MasterCard” халқаро тўлов тизимининг чипли карталари ҳам таклиф этилади.

Жорий йилнинг якунига қадар Миллий банкнинг хизмат кўрсатиш инфратузилмаси қўшимча равишда 5000 та терминалга, 10 та банкоматга ва 75 та ахборот-тўлов киоскларига кенгаяди, дея хабар беради банкнинг матбуот хизмати.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.