Шу йил охирида Тошкент метрополитенида мутлақо янги вагонлар пайдо бўлади

Шу йил охирида Тошкент метрополитенида мутлақо янги вагонлар пайдо бўлади

2014 йил 16 октябрь куни Тошкентда “Метро” Халқаро ассоциацияси кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.

Унда МДҲ мамлакатлари метрополитенлари ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва ривожлантириш масаласи муҳокама этилди. 

“UZ24” нашрининг ёзишича, шу йил охиригачаТошкент метрополитенидаги эскалаторларни капитал таъмирлаш ишларини ўтказиш ҳамда мутлақо янги ҳаракатдаги таркибни ишга тушириш режалаштирилган.

“Ҳозир Тошкентдаги йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводида 6 та вагон таъмирланмоқда, уларнинг хизмат муддати 15 йилга узайтирилади. Мазкур вагонларнинг бир қисми шу йил декабрь ойи охиригача фойдаланишга топширилади. Улар ҳозиргиларидан нафақат ташқи кўриниши билан, балки ичидаги интерьери билан ҳам фарқ қилади. 2019 йилга қадар барча метро вагонларини тўлиқ таъмирдан чиқаришни режалаштирганмиз”, – дейди Тошкент метрополитени Техник бўлимининг бошлиғи Лариса Кулишова.

Шунингдек, “Тошкент метрополитени” давлат унитар корхонаси бошлиғи О.Худойқулов ҳам пойтахт метрополитени тез орада ташқи ва ички дизайни яхшиланган, қулай ва юқори хавфсизлик тизимига эга янги вагонлар билан таъминланишини таъкидлади, дея хабар беради ЎзА.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.