Терроризмни тарғиб қилувчи ўзбек тилидаги сайтлар сони 7 мингга етди
Терроризм ва диний ақидапарастликни тарғиб қилувчи сайтлар сони сўнгги ўн йилда сезиларли даражада ошди. Бу ҳақда ЎзМТРКнинг «Ёшлар» телеканали орқали намойиш этилган «Интернетга ин қурган «ўргимчаклар» кўрсатувида айтиб ўтилди, деб ёзади “Кун” нашри.
Кўрсатувда таъкидланишича, бундан 10 йил аввал терроризмни тарғиб қилувчи ўзбек тилидаги интернет-ресурслар сони 20 тани ташкил этган бўлса, ҳозирги вақтга келиб уларнинг сони 7 мингга етган.
Кўрсатувда қайд этилишича, интернетдаги маълумотларнинг 86 фоизини ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик руҳида ахборотлар, хусусан, бундан 23 фоизини диний экстремизм, 30 фоизини эса беҳаёликни тарғиб қилувчи ахборотлар эгаллаган.
«Интернетда ин қурган «ўргимчаклар» кўрсатувида таъкидланишича, «Ал-Қоида» халқаро террорчилик ҳаракати ўз тарғиботининг 99 фоизини интернет орқали олиб боради. Умуман олганда эса, интернетдаги маълумотларнинг 14 фоизи фойдали, холос.
Шарҳлар