Тошкентда дори-дармон омбори ёниб кетди

Тошкентда дори-дармон омбори ёниб кетди

Шу йил 21 октябрь куни Тошкент шаҳар Олмазор тумани Байроқтол кўчасидаги 15-уйда жойлашган “MTEGRA” МЧЖга қарашли дори-дармон омборида қисқа туташув оқибатида  ёнғин содир бўлди, дея хабар беради ИИВнинг матбуот хизмати.

Ёнғин ўз вақтида етиб келган ўт ўчирувчилар томонидан тезда ўчирилди.  Қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ.

Ёнғин натижасида мазкур бинода ижарада фаолият кўрсатаётган “ASKLEPIY” – чет эл корхонаси, “GESTIYA BUSINESS” МЧЖ, “AMIK FARM” МЧЖ, “NEVILLE SERVIS” МЧЖ, “FARM – ABIDI INK” МЧЖ ва “NIKA-FARM” хўжалик шўъба корхонаси бинолари ва ичида дори-дармон маҳсулотлари бўлган жами  5000 м. кв. майдон  зарар кўрган.

Айни пайтда ёнғин оқибатида етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Ёнғин ҳақида биринчи бўлиб “Facebook” тармоғидаги «Водители Ташкента» гуруҳининг фойдаланувчилари хабар берди. 
 
ИИВнинг маълумотларига кўра, ўтган ҳафтада республика бўйлаб 230 та ёнғин қайд этилган. 

Фотосурат: «Водители Ташкента»

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.